Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
– „(У азоб бир) оловдирки, улар эртаю кеч ўшанга кўндаланг қилиниб (куйдирилурлар)“. [40:46]
Мутакаллимларнинг пайдо бўлиши ва улар тутган йўл
Мусулмонлар Исломга ҳеч қандай шубҳа аралашмайдиган ҳолда иймон келтирдилар. Уларнинг иймони шу даражада қувватли эдики, бирор шубҳали савол туғилмас эди. Қуръон оятлари ҳақидаги баҳслари унинг воқеси ва маъносини идрок қилишга боғлиқ эди. Улар ҳеч қандай фаразларга ва ундан хулоса қилинадиган мантиқий натижаларга ўтмасдилар. Улар бутун оламга мана шу даъватни олиб чиқдилар, унинг йўлида жанг қилдилар, шаҳарларни фатҳ этдилар ва уларга кўпгина халқлар бўйсунди.
Ҳижратнинг биринчи асри ўтиб борар, исломий даъват эса ўз олдидаги ҳамма тўсиқларни олиб ташларди. Исломий фикрлар одамларга мусулмонлар қабул қилгандек ёрқин фаҳм, қатъий иймон ва буюк онг асосида бериларди. Лекин фатҳ қилинган шаҳарларда Ислом даъватини ёйиш ҳали Исломга кирмаган бошқа дин вакиллари билан унга кирган кишилар ўртасида фикрий тўқнашувни келтириб чиқарди. Бу фикрий тўқнашув жуда қаттиқ бўлди. Бошқа дин вакиллари баъзи бир фалсафий фикрларни билардилар ва ўз динларидан олган раъйлари мавжуд эди. Улар Ислом динида шубҳаларни қўзғатиб, мусулмонлар билан ақида масалаларида баҳслашишарди. Чунки даъватнинг асоси ақидага ва унга тааллуқли фикрларга қурилган. Мусулмонларнинг исломий даъватга ҳарисликлари ва ўз хусуматчиларига раддия билдириш учун бўлган эҳтиёжлари уларга қарши қурол бўлиши учун баъзи бир фалсафий фикрларни ўрганишга ундади. Уларни бу фикрларни ўрганишга ундаган нарсанинг даъватни ёйиш ва хусуматчиларни рад этишга бўлган ҳарисликларидан ташқари икки омили бўлган:
Биринчиси, Қуръони Карим тавҳид ва пайғамбарликка бўлган даъват билан бир қаторда, Расулуллоҳ с.а.в. даврларида тарқалган муҳим дин ва фирқаларни шарҳлаб, уларни рад этар ва уларнинг сўзлари ботил эканини баён қилар эди. Масалан, ширкнинг жамики турларини изоҳлаб, уларни рад этди. Баъзи бир мушриклар юлдузларни илоҳ билиб, уларни Оллоҳга шерик қиларди. Қуръон буларни рад этди. Баъзилари бутларга сиғиниб, уларни Оллоҳга шерик қиларди. Баъзилари пайғамбарликни, баъзилари Муҳаммад с.а.в.нинг пайғамбарлигини инкор қилар ва баъзилари қиёматда қайта тирилиш ва бир майдонга йиғилишга ишонмасди. Баъзилари Ийсо а.с.ни илоҳ қилиб олган ёки уни Оллоҳнинг ўғли деб эътиқод қиларди. Қуръони Карим буларнинг барчаси ботил эканини баён қилди. У бу билан чекланмай, Расулуллоҳ с.а.в.ни улар билан баҳслашишга ундади:
وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ
– „Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!“, [16:125]
وَلاَ تُجَادِلُوا أَهْلَ الْكِتَابِ إِلاَّ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ
27-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|